Криштиану Роналдунинг кумирлари кимлар эканини биласизми?
Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдаги кумирлари ким эканини очиқлади. Машҳур футболчи ўзининг болалик йилларида кимларнинг ўйинларини кузатгани ва улардан қандай илҳомланганини айтиб ўтди.
Роналду бразилиялик афсонавий футболчилар – Роналдо Назарио ва Роналдинёнинг ўйинларидан ҳайратланганини билдирди. «Улар футболда катта из қолдиришган. Мен улардан кўра кўпроқ индивидуал совринларни қўлга киритган бўлишим мумкин, лекин улар Жаҳон чемпиони бўлишган. Уларнинг ўйинларини томоша қилиб улғайганман ва улар менинг кумирларим. Ким яхшироқ эканлиги муҳим эмас, энг муҳими – уларнинг футбол тарихига қўшган ҳиссаси», – дейди Роналду.
Роналду замонавий футболнинг энг буюк ўйинчиларидан бири сифатида тарихга кирган бўлса-да, у ҳам болалигида катта футбол юлдузларига ҳавас билан қараганини яширмайди. Унинг таъкидлашича, бразилиялик афсоналар нафақат ўз авлодига, балки кейинги авлод футболчиларига ҳам катта илҳом бахш этган.
40 ёшли португалиялик футболчи профессионал фаолияти давомида 925 та гол уришга муваффақ бўлди. У фаолияти давомида «Спортинг», «Манчестер Юнайтед», «Реал Мадрид», «Ювентус» ва «Ан-Насср» каби жамоаларда тўп тепди ва кўплаб ютуқларга эришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг