Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланди

13:12 02 Март 2026 Ҳужжатлар
404 0

Адлия вазирлиги Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Унга кўра, асослантирилган мулоҳаза – қонунчиликда белгиланган талабларга қўшимча равишда лицензияловчи орган томонидан қўлланиладиган, кўриб чиқилаётган масаланинг ҳақиқий мазмуни расмий мазмунидан устуворлигини назарда тутувчи профессионал баҳолаш ҳисобланади.

Шунингдек, асослантирилган мулоҳаза лицензияловчи орган хизматлар провайдерлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш доирасида олинган ахборотга, жисмоний ва юридик шахслардан, халқаро ташкилотлардан, давлат органларидан, шу жумладан чет эл назорат органлари ҳамда ташкилотларидан, бошқа очиқ манбалардан олинган ва асослантирилган мулоҳазани шакллантириш учун муҳим бўлган бошқа ахборотга асосланади.

Лицензияловчи органнинг асослантирилган мулоҳазаси лицензияни бериш тўғрисидаги аризани рад этиш учун асос бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?