Корея Республикасининг “Кимсон” юридик ташкилоти билан меморандум имзоланди
Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш мақсадида “Кимсон” юридик ташкилоти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандумга мувофиқ, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига қонуний фаолият олиб боришнинг афзалликларини кенг тарғибот қилиш, фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, улар орасида нолегал ҳолатга чиқиб кетиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб бориш кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоиз, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг қонун ва тартиб қоидаларни бузмаган ҳолда фаолият олиб бориши меҳнат миграцияси жараёнлари барқарор бўлишида катта ўрин эгаллайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг