Кўп йиллик орзулар ушалди
-Кўп йиллардан буён уч оила икки хонали, шароити йўқ, эски уйда истиқомат қилиб келар эдик. Тўғриси, ночор турмуш шароити туфайли қийналардик, аммо имконини тополмасдик. Туман ҳокимидан уй-жойимизни қайта қуриш учун кўмак сўрадим. Мурожаатим инобатга олиниб, 4 хонали катта уй қуриб берилди. Неча йиллик орзуларим ушалди. Бир кун келиб менинг шундай чиройли уйим бўлишини тасаввур ҳам қилолмаганман. Бунинг учун бизларни эътибордан четга қолдирмаган давлатимиз раҳбарига, вилоят ва туман ҳокимимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Қувонч кўз ёшлари билан самимий айтилган сўзлар Қумқўрғон тумани “Сурхон соҳили” маҳалласи фуқароси Анора Марданоқуловага тегишли.
Дарҳақиқат, ватан ичида кичкина бир ватан қилиш учун бир нечта инсонлар йиллар давомида машаққатли меҳнат эвазига эришади. Анора опа ҳам фарзандлари билан меҳнатдан қочмайди, аммо топгани қора қозондан ортмайди. Боқувчисини йўқотган онахоннинг беш нафар фарзанди бор. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ушбу оила уй-жойга эҳтиёжманд эди.
Юртбошимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати натижасида, аҳоли мурожаатларини тинглаш, унга ечим топиш бу каби халқчил, эзгу ишлар бунинг яққол амалий ифодаси бўлмоқда.
Туман ҳокимлиги томонидан ушбу хонадон эгаларига телевизор, кир ювиш машинаси ва музлатгич совға қилинди.Бундан ташқари, янги уйга янги гиламлар тўшалди, янги кўрпачалар тикилди.

Хонадон эгаларинг эса қувончи чексиз, қалбларида шукроналик туйғуси кўзларида акс этди.Маҳалла оқсоқоллари ҳам дуога қўл очиб, юртимиз тинчлиги, миллатимизга хос бўлган меҳр-оқибатлилик, эзгу ишлар бардавом бўлиши учун ният қилишди.
Меҳр-мурувват байрами бўлган Наврўз арафасида бу каби хайрли ишларнинг амалга оширилиши ҳам саховатпеша, танти халқимизга хос бўлган фазилатлардандир. Хонадон эгалари учун Наврўз хайрли келиб қўшалоқ байрамга айланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг