Енгиллик билганингни қил дегани эмас...
Маълумки, Божхона кодексининг 145-моддасига асосан, тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасини божхона тўловлари тўлашдан шартли озод этилган ҳолда божхона ҳудудига бир қатор шартларга риоя этилган ҳолларда вақтинча олиб киришга йўл қўйилади.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ушбу модданинг талабларига зид равишда, тижорат мақсадларида фойдаланиш учун олиб кирилиб, республикамиз ҳудудидан қайта олиб чиқиб кетилмасдан ёки тегишли божхона режимига расмийлаштирилмасдан контейнерларни майда қисмларга бўлиш, парчалаш орқали ушбу контейнерлардан фойдаланиб келаётган бир гуруҳ шахсларни фош қилиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган “1-Автобус Саройи” масъулияти чекланган жамиятнинг орқа томонидаги баннерлар ўралган ҳудуд амалдаги тартибларга кўра кўздан кечирилганда 11 дона бут ҳолатдаги бўш контейнер ҳамда бўлакларга бўлинган контейнерлар қисмлари борлиги аниқланди.
Ушбу ҳудудда фаолиятини амалга ошираётган фуқаро томонидан шу кунга қадар йўқ қилинган 40 дона ҳамда йўқ қилиш учун мўлжалланган 11 дона бутун контейнернинг тахминий қиймати эса 62,2 млн. сўмни ташкил этди. Агарда мазкур контейнерлар белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилганида тахминан 170,4 млн. сўм божхона тўловлари ундирилган бўлар эди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан контейнерларнинг эгасига нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг