Конгода Эбола вируси тарқалаётгани эълон қилинди
Конго Демократик Республикасининг Касаи вилоятида Эбола вируси билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилди. Бу ҳақда БМТ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 4 сентябрь ҳолатига вилоятда 28 та эҳтимолий касаллик ҳолати ва 15 та ўлим аниқланган. Улар орасида тўрт нафар тиббиёт ходими ҳам бор.
Текширувлар натижасига кўра, эпидемиянинг сабаби Эболанинг заир штамми экани тасдиқланди. Вирус асосан иситма, қусиш, ич кетиши ва қон кетиши каби белгилари билан намоён бўлади.
Вазиятни назорат қилиш мақсадида ҳукумат ҳудудга тезкор гуруҳ юборди. Уларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари — эпидемиологлар, инфекцияларни олдини олиш ва назорат қилиш, лаборатория ташхиси ҳамда даволаш соҳасидаги экспертлар қўшилган. Шунингдек, аҳоли билан ишлаш учун алоҳида гуруҳлар жойлаштирилган.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, вирус юқиши давом этаётгани сабабли яқин кунларда касаллар сони ортиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Конгода Эболанинг сўнгги эпидемияси 2022 йил апрелида қайд этилган ва уч ой ичида бартараф этилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг