Конго ва Нигерия финалга йўл олди

10:23 14 Ноябрь 2025 Спорт
342 0

Кеча, 13 ноябрь куни Африка минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги босқичи старт олди. Унда ўз гуруҳида энг яхши натижани қайд этган 4 та 2-ўрин эгалари Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун баҳсни давом эттирди.

Марокашда ташкил этилган ушбу босқич доирасида Нигерия терма жамоаси Габон билан куч синашди. Учрашув Нигерия термаси томонидан 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.

Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Аммо, экстра таймларда нигерияликлар 3 та тўп киритишни уддалашди.

Иккинчи ярим финал учрашувида эса Конго Демократик Республикаси терма жамоаси Камерун билан тўқнаш келди. Учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. Ушбу голга Конго терма жамоаси ҳимоячиси Чансел Мбемба муаллифлик қилди.

Шу тариқа Нигерия ва Конго Демократик Республикаси терма жамоалари саралашнинг ҳал қилувчи финал учрашувига йўл олишди.

Маълумот учун, ушбу ўйин 16 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бу баҳсда ғалаба қозонган жамоа Жаҳон чемпионати саралашининг қитъалараро плей-офф босқичида иштирок этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?