Кўнгил кўнгилдан сув ичади
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Ўзаро дийдорлашиш, фикр алмашиш, ҳаётий тажрибани баҳам кўриш, шу аснода тарихимиз, бугунги ва эртанги кунимиз ҳақидаги тасаввурларимизни бойитишга нима етсин? Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ нуронийлар, фаоллар ва ёшлар вакиллари шу мақсадда Қоракўл туманида бўлди.
Меҳмонлар даставвал қадимий Пойкент сари йўл олди. Бу гўшага ўрта аср муаррихлари томонидан «Мадина ал Тужжор» – «Савдогарлар шаҳри», «Мис шаҳар» дея таъриф берилган. Эътироф этилишича, у Бухородан ҳам қадимий.
1981 йилдан буён Пойкент харобаларида археологлар томонидан тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу ерда фаолият кўрсатаётган музейда шу изланишлар натижаси бўлган 2200 дан зиёд экспонат сақланмоқда. Эътиборлиси, Пойкентдан VIII асрга тааллуқли дорихона ҳам топилган. Музей экспонатлари орасида ўнга яқин жарроҳлик буюмлари бор. Қадимий шаҳарда сув қувурлари мавжуд бўлган.
Шундан сўнг ғиждувонликлар «Янги Ўзбекистон» массивида бўлиб, бу ерда аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. «Инсон қадри учун» деган эзгу ғоя мужассам мазкур гўшада 240 та хонадонга мўлжалланган 12 та кўп қаватли уй, 330 ўринли мактаб, 240 ўринли мактабгача таълим муассасаси, оилавий поликлиника қад ростлаган. Яқин истиқболда кўп қаватли уйлар сонини 70 тага етказиш кўзда тутилган. Янгидан барпо этилган «Қобул ота» жоме масжиди Қоракўлда диний қадриятларимиз алоҳида эъзозда эканининг тимсолига айланди. Салкам икки гектар ҳудудни эгаллаган масжиднинг ички қисми қарийб 5 минг намозхонни ўз бағрига олади. Ғиждувонлик ва қоракўллик отахону онахонлар бу каби ўзгаришларни кўриб, кўнгилларида шукроналик ҳиссини туйди.
— «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида ташкил этилган саёҳат давомида «Уч авлод учрашуви», «Кексаларнинг ҳаёти биз учун ибрат» мавзуларида тадбирлар уюштирилди, — дейди ғиждувонлик меҳнат фахрийси Самад Даминов. — Кўнгил кўнгилдан сув ичар деганларидек, ўзаро дийдорлашиб, Қоракўлдаги ўзгаришлар, янгиланишларни кўриб, бир олам таассурот олдик.
Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёшларимизни истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг