Когонда инклюзив таълим талабларига мос ўқув биноси қурилди
Инклюзив таълим талабларига мос жиҳозланган мактаб биноларини ҳамма ерда ҳам учратавермайсиз. Когон туманидаги “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган 16-сонли умумтаълим мактаби ана шундай бинога эга бўлди.
Иншоотда имконияти чекланган ўқувчилар учун махсус йўлаклар ва бошқа қулайликлар яратилган. У 240 ўқувчи ўрнига эга. Қўшимча ўқув биноси сифатида қад ростлаган қўш қаватли иншоот қурилиши учун 3 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Сирасини айтганда, аҳоли сони кўпайиб бораётган ҳудудда янги ўқув биносига эҳтиёж анчадан буён бор эди. Муҳими, мактаб жамоаси янги ўқув йили арафасида бир қатор ноқулайликлардан халос бўлди. Фарзандларининг замонавий шарт-шароитларда таълим олишларидан манфаатдор ота-оналар ҳам хурсанд.

Янги бинони фойдаланишга топшириш муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда қатнашганлар давлатимизнинг ёш авлод таълим-тарбиясига катта эътибор қаратаётганини алоҳида таъкидлаб, яратилаётган қулайликлар мактабда ўқув самарадорлигини оширади, дея ишонч билдирди.
Маълумотларга қараганда, Бухоро вилоятида янги ўқув йилида 34 та таълим муассасаси фойдаланишга топширилади.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг