Кўчмас мулк бозорида шартномалар сони кўпайди, ижара нархи эса ўсди – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўзининг навбатдаги шарҳида кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришларни таҳлил қилди.
Август ойида кўчмас мулк савдоси 12,8%га ўсди, рўйхатга олинган олди-сотди битимлари сони 28 мингтани ташкил этди. Бу бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан деярли 3 мингтага кўп.
Сўнгги икки ой ичида пойтахт уй-жой бозорида фаоллик нисбатан паст бўлсада ўсаётганини кўриш мумкин. Шундай қилиб, август ойида савдо ҳажми 10%га ошди ва 7,5 минг хонадонни ташкил этди.
Пойтахтда квартирани ижарага олиш Учтепа (7,1 долл.), Сергели (6,7 долл) ва Бектемир (5,6 долл) туманларида энг мақбул нарх бўлиб қолмоқда.
Иккиламчи кўчмас мулк бозорида биринчи марта йил бошида квартиралар нархининг пасайиши кузатилди. Август ойида уй-жойларнинг квадрат метри учун ўртача нарх 0,7%га пасайган бўлса, ўтган йилга нисбатан иккиламчи уй-жойлар нархи 22%га ошди.
Ўтган йилнинг август ойига нисбатан Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи 31,6%га ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг