“Ким деяй сени” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
Киночилар уйида Кинематография агентлиги ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази билан ҳамкорликда режиссёр Қамара Камалованинг “Ким деяй сени?” кинокартинасининг катта премьераси ўтказилди.
Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Қамара Камалова, постановкачи оператор Оскар Бахтиев, постановкачи рассом Беҳзод Назаров, гримёр Дилшода Тилавова, либослар бўйича рассом Ирина Литвиненко.
Кинокартинада кексалик чоғида ёлғиз қолган театр актрисаси ва унинг уйига тасодифан келиб қолган ўсмир қизнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Премьерага мутахассислар, ижодкорлар, ОАВ вакиллари, ёшлар ва киномухлислар ташриф буюришди.
Олдинда, Кинематография агентлиги томонидан режиссёр Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати”, Иброҳим Расуловнинг “Муҳаббат баҳори”, Ёлқин Тўйчиевнинг “Эврилиш”, Рустам Саъдиевнинг “Барон 2” кинокартиналарининг премьералари ўтказилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг