Кичик саноат зоналаридаги имкониятлардан қандай фойдаланиляпти?

12:06 04 Июль 2022 Иқтисодиёт
655 0

Тараққиёт стратегиясида саноатнинг етакчи тармоқларини ва иқтисодиётни янада либераллаштириш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ошириш, тўқимачилик саноатини ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга, чарм-пойабзал ишлаб чиқаришни 3 бараварга, қурилиш материалларини 2 бараварга кўпайтириш, шу билан биргаликда ҳудудий иқтисодиётни 1,4 – 1,6 бараварга ошириш кўзда тутилган.

Буларнинг барчасига эса, кичик саноат зоналаридаги мавжуд имкониятларни кенгайтириш, мамлакатда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш, хорижий ва маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин.

Шу нуқтаи назардан, кичик саноат зоналаридаги мавжуд имкониятлар, маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган масалалар билан яқиндан танишиш мақсадида «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков Наманган вилоятига сафари асносида, Наманган вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Нуриддинов ҳамда Наманган шаҳар ҳокими Ғафуржон Жамолов ҳамроҳлигида Наманганнинг Эски шаҳар қисмида ташкил этилган кичик саноат зонасига ташриф буюрди.

Ташриф асносида Э.Туляков тадбиркорлар билан учрашди ва улар томонидан кўтарилган масалалар билан атрофлича танишди. Шунингдек, кичик саноат зонасидаги корхоналар фаолияти, иш жараёни, шарт-шароитлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ҳам кўздан кечирилди. Тадбиркорлар билан суҳбат асносида Марказ раҳбари маҳсулотларнинг замон талабларига жавоб бериши, юқори сифатли, энг муҳими, халқ учун ҳамёнбоп бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Э.Туляков пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Мастер Класс” МЧЖ, кўрпа-тўшак ишлаб чиқарувчи цехлар, қурилиши якунланаётган тикувчилик цехида ҳам бўлди. У ерда ҳам Марказ раҳбари ишлаб чиқариш жараёни, татбиқ этилаётган замонавий технологиялар, ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Учрашув давомида тадбиркорларни қизиқтираётган масалалар тингланди, шу билан биргаликда уларга ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича бир қатор тавсиялар ҳам берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?