Хўжанд: тарих ва замонавийлик чорраҳаси
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тожикистоннинг шимолий марвариди саналмиш Хўжанд шаҳри қадимий ва замонавий қиёфани мужассам этган масканлардан биридир. Фарғона водийсининг қоқ марказида жойлашган бу шаҳар узоқ асрлик тарихи, маданий мероси ва ўзига хос атмосфераси билан сайёҳларни ўзига жалб этади.

Фоторепортажимиз давомида Хўжанднинг муҳим диққатга сазовор жойлари – Темурмалик қалъаси, Шайх Муслиҳиддин мақбараси, Панжшанбе бозори ва шаҳар марказидаги замонавий иншоотлар билан танишдик. Бозор, шубҳасиз, Хўжанднинг юраги ҳисобланади: бу ерда шарқона анъаналар, ранг-баранг маҳсулотлар ва меҳмондўст савдогарлар ҳар бир ташриф буюрганга илиқлик бағишлайди.

Хўжанд фақат тарихий ёдгорликлар эмас, балки ўзгаришлар сари интилаётган, замонавий ривожланишга юз тутган шаҳар эканига яна бир бор амин бўлдик. Ушбу суратлар орқали Хўжанднинг бетакрор руҳи ва ҳаёт тарзини кўрсатишга ҳаракат қилдик.


















































Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг