Ховосда ИИБнинг икки нафар тезкор ходими пора олаётган вақтда ушланди
Ховос тумани ИИБ ходимлари пора олаётган вақтларида ушланди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг октябрь ойида Сирдарё вилоятининг Ховос туманида боғдорчилик билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли дала майдонидан полиэтилен целлофан ўғирлаб кетилганлиги ҳолати бўйича мазкур туман Ички ишлар бўлимига мурожаат келиб тушган.
Шундан сўнг, Ички ишлар бўлими Тезкор-қидирув хизматининг подполковник ва майор унвонидаги 2 нафар катта тезкор ходими ўғирликда гумон қилиб 4 нафар фуқарони мажбурий тарзда ИИБга олиб бориб, уларни қамаб юбориш билан қўрқитиб, ишни «босди-босди» қилиш учун 55 миллион сўм талаб қилган. Кейинроқ эса тезкор ходимлар зарарни қоплаш учун дея гумонланувчи шахслардан 24 миллион сўм олган.
Бундан ташқари, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлламаслик ҳамда тўпланган ҳужжатларни маъмурий жавобгарлик келтириб чиқарувчи ҳолатга тўғрилаб, судга юбориш эвазига қўшимча 11 миллион сўм талаб қилишган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур катта тезкор ходимлар тамагирлик йўли билан 11 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми «в», «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг