Хоразмда судья пора билан қўлга тушди
Иллюстратив фото
Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Олий суд ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси М.С. фуқаро О.Р.га оид жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига муқаддам олган пулларнинг бир қисмини аризачининг талаби билан қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Олий суд кенг жамоатчилик эътиборини суд органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш бўйича қатъий чоралар кўрилаётганига қаратиб, суд тизимини нопок кадрлардан тозалаш борасида барча зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганини маълум қилади», дейилади хабарда.
Олий суд фуқароларни жамиятда, хусусан, суд органларида юз бераётган коррупцияга бефарқ бўлмаслик ва бундай ҳаракатларни бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон «Transparency International» халқаро нодавлат ташкилоти томонидан ишлаб чиқиладиган Коррупцияни қабул қилиш индексида 2024 йилда 180 та давлат орасида 32 балл билан 121-ўринни эгаллаган эди. Мамлакат 2023 йилда ҳам шундай ўринни қайд этган.
Аввалроқ Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими пора билан қўлга олингани ҳақида хабар қилгандик. Улар ишга киритиб қўйиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш ваъдалари билан фуқаролардан пул талаб қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг