Хоразмда қарийб 144 миллион сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди

12:27 12 Июнь 2025 Жамият
131 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича. ўтказилган тезкор тадбир давомида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ў.С. фуқаро Ҳ.А.га 3 минг 100 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир ходимлари фуқаро Ў.С.дан умумий баҳоси 143,4 миллион сўмлик жами 6 минг 520 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?