Хоразмда ИИБ ходими 30 минг доллар билан ушланди
Видеодан кадр
Хоразм вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг катта тезкор вакили фуқародан 30 минг доллар пора олишда гумонланмоқда. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур шахс ҳокимият идораларида ишловчи мансабдор танишлари орқали фуқарога Хива шаҳри ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ажратилган 12 сотих ер майдонида уй-жой қуриш учун рухсат олиб беришини айтган. У бунинг эвазига 30 минг доллар олган вақтида ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.
Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса Бувайда туманида яшовчи 27 ёшли шахс 19 яшар таниши билан тил бириктириб, ўзи ва 14 нафар ёшларга деҳқончилик қилиш учун давлат томонидан имтиёзли шартлар асосида ажратилган жами 3 гектар ер майдонини танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришини айтган. Бунинг эвазига 115 млн сўм талаб қилишиб, 9,5 минг доллар ва 700 минг сўм олган вақтларида ДХХ ҳамда ИИО ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 229-6-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг