Хоразм вилояти ҳокими сенаторга айланди

17:19 29 Декабрь 2018 Сиёсат
1825 0

Архив фото

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича бўлиб ўтган қўшма мажлисда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов сенатор этиб сайланган.

Шу йилнинг 27 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Фарҳод Эрманов Сенати аъзоси сифатида рўйхатга олинган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер