Хонанда Жасур Умиров озодликка чиқарилди

17:49 10 Июнь 2021 Маданият
1962 0

Хонанда Жасур Умировнинг жазоси енгиллаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИEД Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, жорий йилнинг 8 июнь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кассация инстанциясининг ажримига асосан Умиров Жасур Увайдуллаевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда, шунингдек жабрланувчи ва унинг қонуний вакилининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олган ҳолда, Ж.Умировга нисбатан чиқарилган «озодликдан маҳрум қилиш» жазоси «озодликни чеклаш» жазосига ўзгартирилган.

2021 йил 09 июнь куни юқоридагиларга асосланиб, Ж.Умиров жазони ижро этиш колониясидан озод қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?