Хитойлик ҳамкоримиз Андижон вилоятининг гидроэнергетика салоҳиятини юксалтиришга кўмаклашади

Куни кеча, 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи давомида Булоқбоши туманида вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказилган йиғилишда гидроэнергетика тармоғини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилди.
Бу борада вилоятнинг сув оқими юқори бўлган ариқ ва каналларида 75 мегаватт қувватга эга кичик ва микро ГЭСлар қуриш имконияти борлиги, ушбу жараёнда қатнашадиган тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан, 7 йилга 12 фоиз ставкада кредит берилиши таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи давомида ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштираётган хорижий компаниялар вакиллари билан учрашди. Хусусан, “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг асосий хорижий ҳамкорларидан бири бўлган Хитой Халқ Республикасининг “Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd.” компанияси директори ўринбосари Оу Янхуннинг Андижон вилоятининг гидроэнергетика салоҳиятини юксалтириш борасидаги таклифлари билан танишди.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2025-йилда Андижонда қуввати 24 мегаватт, 2026-йилда яна 20 мегаватт бўлган жами 763 та кичик ва микро ГЭСларни ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Хабарингиз бор, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ХХРнинг соҳада 60 йиллик тажрибага эга бўлган “Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd.” (Jinlun) компанияси билан изчил ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.
Компания билан ҳамкорлик доирасида Жамият ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида барпо этилган “UzHydroPower” ҚК томонидан қуввати 40 МВтгача бўлган гидроагрегатлар “Made in Uzbekistan” миллий бренди асосида маҳаллийлаштириш доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Ушбу қўшма лойиҳа мамлакатимизда Марказий Осиёда ягона бўлган қуввати 40 МВт гача бўлган гидроагрегатларни ишлаб чиқаришни таъминлайди.
Мазкур хорижий компания нафақат республикамизнинг гидроэнергетика соҳаси учун гидроагрегатларни ишлаб чиқаради, балки эндиликда Ўзбекистон орқали қўшни давлатлар – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва бошқа давлатлар учун ҳам гидроагрегатлар ишлаб чиқарилади.
Айтиш жоизки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ “Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd.” компанияси билан ҳамкорликда ташкил қилган “UzHydroPower” қўшма корхонасида ҳар бир лойиҳа учун индивидуал ва эксклюзив бўлган гидроагрегатлар лойиҳалаштирилади ҳамда энг зарурий эҳтиёт-қисмлар (металл деталлар, затворлар, кўтариб-туширувчи механизмлар ва бошқалар) ишлаб чиқарилади.
Ушбу амалий ҳамкорлик доирасида юқори инновацион технологик қурилмаларнинг мамлакатимиз гидроэнергетика соҳасида илк бор ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди ҳамда маҳаллийлаштириш доирасида келгуси истиқболда молиявий сарф-харажатларни иқтисод қилишга, сифатли ва замонавий стандартларга асосланган агрегатларни ишлаб чиқарилишини ўзлаштиришга хизмат қилади.
Пировард натижада ҳудудларимиз бўйлаб кичик ва микро ГЭСлар қурилишида маҳаллийлаштириш доирасида “миллий бренд” асосида ишлаб чиқарилаётган гидроагрегатлар ва асбоб-ускуналардан фойдаланилади, бу ўз навбатида, Ўзбекистон гидроэнергетик салоҳиятини юксалтиришга муҳим ҳисса қўшилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг