Хитойда COVID-19 аниқланган ҳар бир беморга 1570 доллардан пул берилади
Фото: AP
Хитойнинг Харбин шаҳри маҳаллий маъмурияти COVID-19 тести ижобий чиққан ҳар бир фуқарога 1570 доллардан тўлашга қарор қилди. Бироқ, бу пулни фақат касалликни юқтирганини билиб, ўз хоҳиши билан тест топширганлар олади.
Beijing News хабарига кўра, бундай чора-тадбирлар коронавирус билан касалланганлар сонининг паст даражада тушгани сабабли қабул қилинди. Ҳозир Харбинда кунига ўнга яқин вирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилмоқда.
Расмийларнинг фикрига кўра, одамлар вирусни юқтирганликлари ҳақида хабар беришдан қўрқишади ва улар тестдан ўтишдан қочишади. Энди ихтиёрий равишда тест топшириш пунктларига келганларда агар инфекция борлиги маълум бўлса, уларга 1570 доллардан берилади.
«Агар сиз COVID-19 аломатларини сезсангиз, ниқоб тақинг, энг яқин шифохонага боринг ва қаерга борганингизни ва ким билан мулоқотда бўлганингизни айтинг», дейилади шаҳар соғлиқни сақлаш идораси баёнотида.
Харбин Хитойнинг энг шимолида жойлашган Хейлунцзян музофоти пойтахти ҳисобланади ва бу ерда қарийб 5,3 миллион киши яшайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг