Хитой АҚШни гегемон сиёсатда ва инсон ҳуқуқларини бузишда айблади

12:56 29 Май 2024 Дунё
377 0

Фото: AP

АҚШ ҳукумати сўз ва ифода эркинлигини бостириш орқали фуқароларнинг шахсий ҳаётини назорат қилиш учун ўз ваколатларини суиистеъмол қилмоқда. Бу айблов Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши матбуот хизматининг 2023 йилда АҚШда инсон ҳуқуқлари аҳволи тўғрисидаги ҳисоботида келтирилган.

Қайд этилишича, АҚШда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашишда давом этмоқда. Хитой Қўшма Штатларда қуролли зўравонлик кенг тарқалганини пайқаган. Ҳужжатда, шунингдек, қамоқхоналар тизимидаги жиддий муаммолар, этник озчиликларга нисбатан тизимли ирқий камситишлар, иқтисодий ва ижтимоий тенгсизлик кучайиб бораётгани қайд этилган.

Бундан ташқари, ҳисоботда АҚШ Қуролли кучлари бошқа давлатлар суверенитети ва инсон ҳуқуқларини поймол қилаётгани алоҳида таъкидланган. Хитойнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар анчадан бери гегемонликка интилган, ҳукмронлик сиёсати билан шуғулланган ва гуманитар инқирозларни келтириб чиқарган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?