Халқаро туризмни янада ривожлантириш йўлида
“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти Германиянинг “Lernidee Erlebnisreisen” туристик компанияси билан ҳамкорликда туризмни ривожлантириш лойиҳаси доирасида, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи гидлар учун тренинг ташкил қилинди.
“Тошкент—Хўжакент—Тошкент” йўналишида ҳаракатланган махсус вагонлардан иборат поездда ўтказилган мазкур тренингда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларидан жами 30 нафарга яқин гидлар иштирок этди.

— Халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг йўловчи вагонларидан ташкил топган Германиянинг “Lernidee Erlebnisreisen” ҳамда Англия “Golden Eagle Luxury Trains” туристик компаниялари билан ҳамкорликда ҳар йили 12 маротаба, Orient Silk Road Express” бренди асосида туристик чартер поездларимиз ҳаракати ташкил қилинмоқда дейди, — “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ бош директори ўринбосари Фозил Шарипов. — Ушбу поездларимиз, хусусан:

—“Олмаота-Бишкек-Тошкент-Қўқон-Қамаши-Китоб-Самарқанд-Хўжанд-Хива-Бухоро-Тошкент”;
— Олмаота-Бишкек-Ташкент-Хива-Ашхобод-Бухоро-Китоб (Шахрисабз);
— Душанбе-Самарқанд-Қўқон-Марғилан-Андижан-Ош-Андижан-Ташкент;

— Ташкент-Бухоро-Хива-Самарқанд-Китоб-Тошкент-Туркистон-Бишкек-Олмаота йўналишларида қатновини амалга ошириб келмоқда. Ушбу поездлар орқали, сайёҳлик мавсумида дунёнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрадиган 1 ярим минг нафарга яқин сайёҳга хизмат кўрсатилади.
Албатта, сайёҳликни ривожлантириш, сайёҳларнинг эътиборини қозониш, туристларда саёҳат давомида катта қизиқиш уйғотиб, катта таассурот қолдиришда гидларнинг ўрни ҳам жуда катта.

Ноанъанавий тарзда, яъни поезд вагонларида ўтказилган ушбу тренингда Германиялик мутахассислар бунга алоҳида тўхталиб, сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатишда гидлар кўпроқ эътибор қаратиши лозим бўлган вазифалар хусусида маълумотлар бердилар.
Қизиқарли ва савол жавобларга бой тарзда ўтган мазкур тадбир гидларнинг ўзаро тажриба алмашишига ҳам замин яратди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг