Халқаро талабалар Германия иқтисодиётига миллиардлаб евро фойда келтирмоқда - DW
Янги иқтисодий таҳлилларга кўра, Германияда таълим олаётган халқаро талабалар мамлакат иқтисодиёти учун катта аҳамият касб этмоқда. Германия Иқтисодий институти томонидан тайёрланган ҳисоботда таълимни бепул олган тақдирда ҳам хорижлик талабалар давлат хазинаси учун молиявий жиҳатдан фойдали экани қайд этилган. Бу ҳақда DW хабар берди.
Ҳисоботга кўра, 2022 йилда Германияда ўқишни бошлаган 79 минг нафар халқаро талабалар келгусида солиқлар ва ижтимоий тўловлар орқали мамлакатга тахминан 15,5 миллиард евро фойда келтиради. Германия Академик алмашинув хизмати (DAAD) президенти Жойбрат Мукержи халқаро талабалар нафақат академик, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам мамлакат учун қимматли актив эканини таъкидлаган.
Германия халқаро талабалар учун мақбул шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратади. OECD маълумотларига кўра, 2010 йилда талабалик визаси билан келган талабаларнинг 45 фоизи 10 йил ўтиб ҳам Германияда яшашда давом этмоқда. Германия Иқтисодий институти таъкидлашича, агар талабаларнинг камида 40 фоизи ўқишдан кейин камида уч йил Германияда қолса, уларнинг таълим харажатлари тўлиқ қопланади.
Шу билан бирга, Германия сўнгги ўн йилда халқаро талабаларни мамлакатда ушлаб қолиш бўйича қонуний асосларни яратган. Бошқа мамлакатларда бу борада қатор чекловлар мавжуд бўлса, Германияда университетлар иш берувчилар учун салоҳиятли кадрлар манбаи сифатида қаралаётгани қайд этилган.
Германия Иқтисодий институти ўз ҳисоботида мамлакат меҳнат бозорига халқаро битирувчиларни жалб қилиш учун иммиграцияни тарғибот қилишни тавсия қилган. Хорижлик талабаларни таълим билан таъминлаш Германия учун нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш, дўстона алоқаларни ривожлантириш ва академик ҳамкорликни кенгайтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг