“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди 

20:49 16 Сентябр 2021 Ҳужжатлар
2654 0

 

Қарор билан 2021 йил 28 май куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг аҳолиси бандлигига кўмаклашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди. 

 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?