Халқаро маслаҳат кенгаши экспертлари Хоразмда

Европа Иттифоқи мамлакатлари ва институтлари билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган Халқаро маслаҳат кенгаши аъзолари – Альфред Гузенбауер, Александр Квасневский ва Штефан Фюле Хоразм вилоятида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар, ҳудудда кейинги йилларда амалга оширилган йирик лойиҳалар билан танишди.
Вилоят ҳокимлигида ўтказилган мулоқот чоғида Хоразм вилоятининг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлаш, жумладан, автомобилсозлик, тўқимачилик, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига сармоя киритиш истиқболлари муҳокама қилинди.
— Буюк ипак йўлида жойлашган Хоразмда азалдан дунёнинг турли минтақалари билан савдо ва маданий алоқалар ривож топган, — дейди Халқаро маслаҳат кенгаши эксперти Альфред Гузенбауер. — Бу ҳамкорлик бугунги кунда янгича мазмун билан бойиб, янада юқори поғонага кўтарилган. Маълумот учун, Хоразм вилоятининг Европа Иттифоқи билан ташқи савдо айланмаси 5 йил олдин 20 млн долларни ташкил қилган бўлса, ўтган йили ушбу кўрсаткич 4 марта ошиб, 80 млн долларга етди.
Бугунги кунда вилоятда хорижий инвесторлар иштирокидаги 200 тадан ортиқ корхоналар фаолият юритаётган бўлса, шундан 47 таси европалик сармоядорлар билан ҳамкорликда ташкил қилинган. Келгусида интеграция жараёнларини янада чуқурлаштириш, томонлар учун тенг манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тавсиялар бердик.
Одилбек ОДАМБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг