Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

09:50 04 Октябр 2019 Маданият
1310 0

Иллюстратив фото

Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.  Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Фармонга мувофиқ, ҳар 2 йилда бир марта сентябрь ойида Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади.

Шунингдек, фестиваль доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.

Фестивалнинг асосий вазифаларидан бири ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бой маданий меросни дунё ҳамжамияти ўртасида тарғиб этишдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?