Халқаро анжуман иштирокчилари Ҳаким Термизий мажмуасига боришди

12:09 18 Октябр 2024 Жамият
150 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Термиз шаҳрида ўтказилаётган «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчилари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигида Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилишди.

Умрини иймон ва эътиқод, илм-маърифат, диёнат йўлида бахшида этган улуғ аллома ҳақига Қуръон тиловат қилиниб, Яратгандан халқларимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуоларга қўл очилди.

Меҳмонлар мажмуани зиёрат қилишар экан, маҳобатли мақбарани, серфайз ҳовли, бу ердаги ободонлаштириш салобатли масжидни кўриб, Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга юксак баҳо бердилар. Кўплаб уламоларга бешик бўлган Ўзбекистон диёри бугун ҳам ислом дини ривожига ҳисса қўшиб, дунё ҳамжамиятида муносиб ўринга эга экани таъкидлашди.

Ҳаким Термизийнинг илмий мероси мусулмон оламида юксак эҳтиром кўрсатилади. Унинг асарлари ҳадис илмига катта ҳисса қўшган ва бугунги кунда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?