Халқ ва армия — бир тану бир жон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрдаги тегишли фармойишига асосан, Қашқадарё вилоятида ҳам Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Халқ ва армия — бир тану бир жон!” тамойилини ўзида мужассам этган қатор маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Нишон туманининг Нуристон қўрғончасида жойлашган ҳарбий қисмда бўлиб ўтди.

“Очиқ эшиклар куни” тарзида ташкил этилган тадбирга 600 дан ошиқ ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, фахрийлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчилари дастлаб ҳарбий қисмда ватан посбонлари учун яратилган шарт-шароитлар, аскарлар ҳаёти, мамлакатимиз Қуроли Кучларининг жанговар қудратини намоён этувчи ҳарбий техника ва қурол-яроғлар кўргазмаси билан танишди.

Ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар, оркестр садолари остидаги ҳарбий маршлар, айниқса, ҳарбий хизматчилар томонидан турли жанг қуроллари, ҳарбий техникалар ёрдамида ижро этилган кўргазмали чиқишлар иштирокчиларда янада катта таассурот қолдирди.
Шу куни спортсевар ёшлар иштирокида спортнинг кўплаб турлари бўйича Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлигининг соврини учун “Қўмондон кубоги” мусобақалари ҳам ташкил этилди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар сўнгида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қашқадарё вилоятида ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг