Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқанд шаҳридаги 12-сайлов участкасида овоз берди

12:39 24 Октябр 2021 Жамият
465 0

Фото: Халқ сўзи

- Бугун хизмат сафари билан Самарқандда бўлиб турибман. Бу ердаги мактаблар фаолияти билан танишмоқдаман. Шу боис Самарқанд шаҳридаги янги қурилиб фойдаланишга топширилган 81-умумий ўрта таълим мактабида овоз беришга қарор қилдим. Шу баҳона янги мактаб фаолияти билан ҳам танишаман.

Бугун ушбу сайлов участкасида Баҳодир Ялангтўш номидаги ҳамда “Шодиёна” маҳаллалари фуқаролари овоз бермоқда.

Баҳодир Ялангтўш номидаги маҳалла раиси Акбар Нурмуродовнинг айтишича, ушбу маҳаллада 300 нафардан ортиқ педагог истиқомат қилади.

Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?