Хаби Алонсо «Реал Мадрид»ни ёмон бошқардими?
«Реал Мадрид» клуби 2025-йил июнь ойида Хаби Алонсони бош мураббий этиб тайинлаб, клуб афсоналаридан бири бўлган собиқ футболчини мураббий сифатида янги эра бошловчиси деб қаради. Аммо 2026-йил 12-январ куни клуб унинг билан келишув асосида шартномани бекор қилганини эълон қилди, бу қарор Суперкубок финалида «Барселона»га 3:2 ҳисобида мағлубиятдан кейин қабул қилинди.
Алонсо «Реал Мадрид»да деярли 7 ой давомида ишлади ва шу вақт ичида жамоани Ла Лигада иккинчи ўринга олиб чиқди, аммо бу клубнинг баланд стандартларига етарли бўлмади. Жамоа Чемпионлар лигасида ҳам кутилган даражадаги натижаларни кўрсатмади ва гуруҳ босқичининг ўзида 2 марта мағлубиятга учради.
Алонсонинг бошланғич даври самарали бўлди. У мураббий сифатида Ла Лига очилиш ойида мукаммал старт қайд этди ва ҳаттоки ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди. Бу унинг тактик жиҳатдан чуқур билимга эга эканини кўрсатди. Алонсонинг ўйинга ёндашуви баъзан мураккаб ва ёмон натижалар билан якунланди. «Атлетико Мадрид» ва «Ливерпул»га учраган мағлубиятлар шулар жумласидан. Бу эса клуб раҳбариятини хавотирга солган.
Раҳбариятни ташвишга солган яна бир асосий масала, албатта, унинг жамоа лидерлари билан бўлган муносабати бўлди. Бу масалада қарашлар ҳар хил бўлди. Аммо Мадрид клубига яқин манбалар агар воқеалар ривожи шундай давом этса, Жуниор эмас, Хаби Алонсо жамоани тарк этади, деб ёзаётганди. Амалда ҳам шундай бўлди.
Умумий ҳисобда Хаби Алонсо «Реал Мадрид» бош мураббийи сифатида 226 кун ишлади. Ушбу муддатда у мураббий сифатида 34 та ўйин ўтказди ва уларнинг 71 фоизи «қаймоқранглилар»нинг ғалабаси билан якунланди. Фақатгина 6 та ўйин жамоанинг мағлубияти билан тугади:
• Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ПСЖга 4:0 ҳисобида ютқазилди;
• Ла Лигада «Атлетико Мадрид»га 5:2, «Селта»га 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради;
• Европа чемпионлар лигасида жамоа «Ливерпуль»га 1:0, «Манчестер Сити»га 2:1 ҳисобида имконият бой берди;
• Сўнгги ўйинда эса клуб ўзининг азалий рақиби «Барселона»га 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Якунда «Алонсо жамоани ёмон бошқардими?» деган савол туғилади. Бунга қуйидагича жавоб бериш тўғри бўлади: Йўқ, Алонсо “ёмон мураббий” бўлгани учун кетмади. У мос келмаслик, вақт етишмаслиги ва «Реал Мадрид» муҳитининг ўта талабчанлиги сабабли кетди.
«Реал Мадрид» — лойиҳа эмас, натижа талаб этувчи клуб. У ерда ишлаган ҳар қайси мураббий шу муаммога дуч келган. Бошқа клубларда Алонсо яна вақт олган бўларди, лекин «Реал»да вақт берилмаслиги аниқ эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг