«Хаббл» кучлими Ҳасанми?(Фотосаёҳат)

Шаббодани суратга олиб бўладими?
Ёхуд кузни баҳорга айлантирган тасвирни кўрганмисиз?
Эшитганмисиз, шошқин сойнинг фотодаги шарқироғини?
Адирларда елаётган тулпорларнинг дупур-дупурини-чи?
Яна қизғалдоқлар қуршовидаги ёлғиз чучмомонинг Сизга келинчакдек « Келин салом» қилиб турган расмига нигоҳингиз тушганми?
Биргина кадрга жонажон Ўзбекистоннинг бор мафтункор жамоли жо бўлганини-чи!?
Ўзи олган фото асосида мусаввир яратган тасвирий санъатнинг дурдона асарини томоша қилиш асносида «О, офарин! Аммо бу манзарани қайдадир кўрганман» дея ҳайратланган фоторассом ҳам борлигини биласизми?
Биласиз. У ҳар қандай суратига поэтика руҳини сингдира оладиган, ўзи истаган суратни олиш учун баландлигу чуқурликни писанд қилмайдиган, кун тугул тун нафосатини ҳам кадрга санъаткорона муҳрлай оладиган ижодкор — Ҳасан Пайдоев, Ҳасан Пайдодир.
Эҳтимол, ўзингиз ҳам қуйида эълон қилинаётган июль осмонидаги Ой «портрет»ларини кўриб, Қаҳратон, Ёмғирлар, Хотиржамлик, Изобелла «денгиз»лари, Бўрон «океани»ни, тубсиз кратерларнинг қанчалар яққол намоён бўлганидан, чеҳрасидаги толбарг таққан қизалоқдек малоҳатидан ҳайратлангач, тасаннолар айтарсиз.
Балки, узоқ фазо кенгликларидан расмлар жўнатаётган энг кучли телескоп билан фотожурналист имкониятини таққосларсиз ҳам.
Ва эҳтимол, фотосанъаткор ва фотошоир Ҳасан Пайдоевнинг маҳоратига эътироф сифатида кўнглингиздан ушбу гап ўтар: «ХАББЛ» КУЧЛИМИ, ҲАСАНМИ?”!
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг