«Келажакка бефарқ эмасман»
Фарҳод Эсонов/«Халқ сўзи». Ангор тумани маданият уйида жойлашган 137-сайлов участкасида ҳам сиёсий партиялардан қўйилган номзодларга овоз бериш жараёни давом этмоқда. Барчаси шаффоф ва адолатли, янгича тизимда ўтказилмоқда. Қувонарлиси, фуқароларнинг сайловларга иштиёқ ва катта умидлар билан ошиқаётгани бўлмоқда.
Ангор туманидаги «Саидносирхон» фермер Хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Исохон Баҳромов ҳам сайловда овоз берди.
— Сайлов «Менинг танловим — обод Ватаним» шиори остида ўтказилаётганида чуқур маъно бор. Бу мамлакатимизда катта ўзгаришлар бўлаётганидан дарак беради. Мен ҳам Янги Ўзбекистон тараққиёти, халқимиз тўкинлиги, фермерлик ҳаракатининг янада ривожланиши учун ўзим муносиб деб билган номзодларга овоз бердим. Номзодларнинг сайловолди дастурларида келтирилган таклифлар мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилишига ишонаман.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг