Келаси йил Сирдарёга 100 миллион доллар ажратилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Сирдарёда боғча, мактаб, шифохона ўринларини кўпайтириш, электр, сув, канализация ва йўлларни яхшилаш бўйича ҳам ижобий ўзгаришлар бўлгани қайд этилди.
Хусусан, шу йилнинг ўзида Сирдарё аҳолисининг турмушини яхшилаш учун 100 миллион доллар берилди. Натижада 47 та мактаб, 45 та боғча, 31 та тиббиёт муассасаси, 5 та спорт ва маданият маскани тўлиқ таъмирдан чиқарилиб жиҳозланди.
Шунингдек, 87 километр тармоқ тортилгани учун Гулистон шаҳридаги 22 минг хонадонга ичимлик сув узлуксиз боряпти.
Йил якунигача яна 9 километр янги тармоқ ўтказилиб, Мирзаобод, Сардоба, Боёвут, Ховос туманлари ва Янгиер шаҳридаги 12 минг хонадон доимий ичимлик сув билан таъминланади.
Бу ишлар давом эттирилиб, вилоятдаги электр, йўл, сув, канализация ва бошқа инфратузилма билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун келаси йил яна 100 миллион доллар ажратилиши белгиланди.
«Халқимиз яхши яшасин, фарзандлари замонавий билим ва касб эгалласин, даромади кўпайсин деб ҳаракат қиляпмиз. Мен аминман, яна бир-икки йил қаттиқ излансак, Сирдарёда жуда катта ўсиш, ривожланиш бўлади.
Вилоятда мана шундай ишларни ташкил қилиш учун қатъиятли, талабчан, энг асосийси, аҳоли ва тадбиркорларни қийнаётган масалаларга тезкор ечим топадиган салоҳиятли раҳбар керак», деди давлатимиз раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг