Карманада махсус саноат парки бунёд этилмоқда

18:18 18 Июль 2024 Жамият
331 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Саноат паркининг умумий майдони 40,5 гектарни ташкил қилиб, уни бошқариш ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларни қуриш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси таъсисчилигида Дирекция ташкил этилган.

Парк ҳудудида ҳар бирининг майдони 46 минг м2 бўлган иккита ишлаб чиқариш биноси (384/120 м) қурилиб, инфратузилма билан таъминлаш давлат томонидан амалга оширилади.

— Дастлабки босқичда, хорижий ҳамкорлар билан бирга махсус саноат паркида кимё, қурилиш материаллари, электротехника, машинасозлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотлари учун қадоқ ишлаб чиқариш соҳаларида 251 миллион долларлик лойиҳалар жойлаштирилади, — дейди Кармана тумани ҳокими ўринбосари Амриддин Акрамов. — «Sevara-Cosmetic»нинг қиймати 160 млн. долларлик косметика ва маиший кимё маҳсулотлари, «Газпром-Газомоторное топливо»нинг 25 млн. долларлик автомобиль газ қурилмалари учун редукторлар ишлаб чиқариш, «Александр Град»нинг 11 млн. долларлик қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаш, «Кора»нинг 24 млн. долларлик пластикдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш, «ПEК»нинг 24 млн. долларлик халқаро юк ташиш хизмати ҳамда «Аквадженика»нинг 11 млн. долларлик ичимлик суви ишлаб чиқариш қурилмаларини ишлаб чиқариш лойиҳалари шулар жумласидан.

«Навоий саноатни ривожлантириш комплекси» дея аталадиган ушбу махсус саноат паркида 820 та янги иш ўрни яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?