Карло Анчелотти «Реал Мадрид»ни қачон тарк этади?
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жорий мавсум якунида жамоани тарк этади. Бу ҳақда футбол оламидаги ишончли манбалардан бири — журналист Фабрисио Романо ўзининг Х саҳифасида хабар берган.
Манбага кўра, италиялик мутахассис 11 май, якшанба куни бўлиб ўтадиган «Барселона»га қарши Ла Лига 35-тур учрашувидан сўнг «қаймоқранглилар» билан расман хайрлашади. «Эл-Класико»дан кейин Анчелоттининг кетиши ҳақида расмий баёнот берилиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, Карло Анчелоттига Бразилия терма жамоаси томонидан жиддий қизиқиш билдирилган. Жанубий Американинг энг кучли терма жамоаларидан бири 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан янги бош мураббий излаяпти ва тажрибали мураббий Анчелотти бу рўйхатнинг юқори қисмида турибди. Шунингдек, Саудия Арабистонининг бой ва амбицияли клуби «Ал-Ҳилол» ҳам 64 ёшли мутахассис хизматларига эътибор қаратмоқда.
«Реал» раҳбарияти эса аллақачон Анчелоттининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодларни кўриб чиқмоқда. Айни пайтда уларнинг диққат марказида Леверкузеннинг муваффақиятли бош мураббийи Хаби Алонсо турибди. 9 май куни Алонсо расмий баёнот орқали мавсум охирида «Баер»ни тарк этишини эълон қилган. Бу ҳолат унинг «Реал»га қайтиш эҳтимолини янада кучайтирмоқда.
Карло Анчелотти «Реал» билан кўплаб ютуқларга эришди ва клуб тарихида унутилмас из қолдирди. Унинг кетиши янги давр бошланишининг белгиси бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг