Камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудуд
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда ўз-ўзини банд қилиш бўйича яратилган шарт-шароитлар минглаб ҳамюртларимизнинг доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминламоқда. Андижон туманидаги “Бобоғози” маҳалласида яшовчи Миркомил Фозилов бир ойда ўртача 6-7 млн. сўм даромад топаётганини ҳам бунга мисол қилиб келтириш мумкин.
— Маҳалламиздаги хонадонларнинг 85 фоизи саватчилик билан шуғулланади, — дейди М.Фозилов биз билан суҳбатда. — Бу бир ойда ўртача минг боғ тол новдасини талаб этади. Шунинг учун икки сотихдан иборат томорқамга тол новдаларини қаламча қилиб, уларни парваришлашга киришдим. Бир йилда 8 млн. сўмгача даромад топа бошладим. Хомашёни қайта ишлаш орқали тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш натижасида бундан ҳам кўп даромад олиш мумкинлигини билганимдан кейин саватчиларга шогирд тушиб, ҳунар ўргандим. Ҳозир хонадонимда мустақил фаолият олиб бориб, маҳсулот тайёрлаяпман.
“Бобоғози” маҳалласида 500 дан ортиқ хонадонларда саватчилик билан шуғулланиш орқали 50 миллион сўмгача даромад олиш тажрибаси Миркомил сингари ишсиз фуқароларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига туртки берди. Бу эса маҳалланинг камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айланишига сабаб бўляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг