Кафтимиздаги Буюк Ипак йўли — фаровонликка қадам

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». «Silk Road Samarkand» халқаро туризм марказида ўзаро стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда сармоя ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган Ўзбекистон — Хитой ҳудудлараро иккинчи форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ишбилармон доиралари, ҳукуматлар, вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек, фан ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.
Анжуман доирасида «Кафтимиздаги Буюк Ипак йўли — Ўзбекистон ва Хитой инновация ҳамда тадбиркорлик бўйича ҳамкорлик» халқаро аёллар форуми ҳам ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Хитой Халқ Сиёсий маслаҳат Кенгаши 14-чақириқ йиғилиши раисининг ўринбосари, ШҲТнинг қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шэнь Юэюэ, Тадбиркор аёллар Ассоциацияси вице президенти, Шэньси провинцияси аёллар федерациялари масъул раҳбарлари, 40 га яқин тадбиркор аёллар, Ўзбекистон томондан вазир ўринбосарлари, Самарқанд вилояти маҳаллий давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари аёлларнинг инновацион ташаббуслари ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш масалаларини кенг муҳокама қилдилар.
— Ўтган йилда Ўзбекистон учун устувор ҳисобланган 20 та халқаро рейтинг ва индекснинг 10 тасида мамлакатимизнинг кўрсаткичлари яхшиланди, — деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова. — «Аёллар, бизнес ва қонун» индексида мамлакатимиз 48 поғонага юксалиб, 190 давлат ичида 91-ўринни эгаллади. 82,5 балл кўрсаткични қайд этди. Бу гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини таъминлаш соҳасидаги кенг қамровли ислоҳотлар самарасининг ёрқин ифодасидир. Иқтисодий эркинлик индексида Ўзбекистон 6 поғонага кўтарилиб, 103-ўринни эгаллади. Айни пайтда минглаб ўзбекистонлик аёлларнинг янги стартаплари, ижтимоий лойиҳалари, илмий-инновацион тадқиқотлари дунё миқёсида эътироф этилмоқда. Буюк Ипак йўли — бу фақат тарихий савдо ва маданий алмашинув йўли эмас, балки инновация, технология ва тадбиркорлик соҳаларидаги ҳамкорлигимизни мустаҳкамловчи кўприкдир.
Форумда ўзбек ва хитой тадбиркор аёллари ўзаро тажриба алмашдилар, бир-бирларининг фаолиятлари тўғрисида маълумотга эга бўлдилар. Ҳамкорлик бўйича ўндан ортиқ келишувларга эришилди. Форум якунида олиб борилган музокара ва муҳокамалар натижаси сифатида Декларация қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг