Йогурт ишлаб чиқариш ҳажми ошган

13:22 02 Январь 2023 Иқтисодиёт
789 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида йирик корхоналар томонидан жами 5,1 минг тонна йогурт ишлаб чиқарилган

Йогурт ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 30,4 % га ошган.

2022 йилнинг ноябрь ойида фақат йирик корхоналар томонидан 456,3 тонна йогурт ишлаб чиқарилган.

Йиллар кесимида йогурт ишлаб чиқариш ҳажми:

— 2015 йил – 4,5 минг тонна

— 2016 йил – 3,5 минг тонна

— 2017 йил – 6,1 минг тонна

— 2018 йил – 3,1 минг тонна

— 2019 йил – 4,3 минг тонна

— 2020 йил – 12,8 минг тонна

— 2021 йил – 11,4 минг тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?