“Jinoyat omillari” модули яратилади
Иллюстратив фото
“Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-22-сон, 15.01.2024 й.) қабул қилинди.
Қуйидагилар республикамизда криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди, хусусан:
— жиноятчилик, шу жумладан латент жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилиш, салбий тенденцияларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича мақсадли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
— жиноятнинг асл омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирлари тизимини белгилаш, криминологик фаолиятга сунъий интеллект ва замонавий рақамли технологияларни жорий этиб бориш.
Институт криминология соҳаси бўйича таянч илмий ташкилот ҳисобланади ҳамда криминологик фаолиятни экспертлик ва илмий таъминлаш ишларини ваколати доирасида мувофиқлаштиради.
Институтнинг илмий таркиб лавозимлари юридик, психология, социология, педагогика, техника, иқтисодиёт, тиббиёт ва география соҳалари бўйича илмий даражага эга бўлган кадрлар билан жамланади.
Институтга илмий-амалий тадқиқотлар жараёнига шартнома асосида, шу жумладан етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасаларидан юқори илмий-таҳлилий маҳоратга эга мутахассисларни 1 йилгача муддатга жалб этиш ва меҳнат бозори конъюнктурасини инобатга олган ҳолда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилади.
2024 йил 1 июлгача илмий диагноз асосида жиноятчилик омилларини аниқлаш механизмларини назарда тутган ҳолда “E-jamoat havfsizligi” ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг “Jinoyat omillari” модули яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг