«Йил одами» ким бўлади: Илон Маск, Дональд Трамп, Биньямин Нетаньяҳу ёки...
TIME «2024 йил одами» учун ҳам ўз номзодларини эълон қилди. Улар орасида Илон Маск, Юлия Навалная, Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяҳу ҳам бор.
Журнал 1927 йилдан бери «яхши ёки ёмон бўлишидан қатъи назар», сўнгги 12 ой ичида дунёга энг катта таъсир кўрсатган шахс, гуруҳ ёки концепцияни танлаб келади.
Қайд этиш керакки, ТIME Илон Маскни 2024 йилда «сиёсат оламига қадам қўйган дунёдаги энг бой одам» деб атади. Журнал мутахассисларининг фикрига кўра, Биньямин Нетаньяҳу «бу йилнинг дунёдаги энг кучли ва зиддиятли лидерлардан бири», Юлия Навалная «Россия мухолифатининг биринчи хоними», Дональд Трамп эса «жиноятда айбдор деб топилган биринчи сайланган президент»дир.
Тўлиқ рўйхат қуйидагича кўринишга эга:
1. АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис;
2. Уэлс маликаси Кейт Миддлтон;
3. Тадбиркор Илон Маск;
4. Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалная;
5. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу;
6. АҚШ Федерал захира тизими раиси Жером Пауэлл;
7. Подкастер Жо Роган;
8. Мексика президенти Клаудия Шейнбаум;
9. АҚШ бўлажак президенти Дональд Трамп;
10. Мета бош директори Марк Цукерберг.
Журнал 12 декабр куни ўзининг «Йил одами»ни эълон қилади.
Эслатиб ўтамиз, Америкалик 35 ёшли қўшиқчи Тейлор Свифт TIME журнали томонидан 2023 йил учун «Йил одами» деб топилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг