Ижтимоий ижара қандай бўлади, тизим қандай шартлар асосида ишлайди ва кимларни қамраб олади?
Халқаро пресс-клуб сессиясида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев ушбу масалага изоҳ берди:
— Ижтимоий ижара ибораси аввал қўлланилмаган. Бу ибора Президентимиз томонидан айтилди. Ижтимоий ижара бўйича қилинадиган асосий ишлар ва йўналишлар ҳам айтиб ўтилди. Тошкент шаҳрининг ўзида 9000 та нотурар жойда яшаётган оилалар мавжуд. Ижара пули Тошкент шаҳрида 2 миллион сўмдан кам эмас, бошқа аҳоли пунктларида эса 1 млн сўмдан кам эмас.
Президентимиз томонидан дастлаб тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида республика бюджет маблағлари ҳисобидан 30 тадан 90 тагача кўп қаватли уй қуриш белгиланди. Шуни ҳисобга олганда, бу уйларга номинал миқдорда ижара пули тўланади. Тежалган маблағлари ҳисобига эса йиғиб, ипотека уй-жой сотиб олиш имконияти вужудга келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг