Истеъмолчилар «емаган сомсаси»га пул тўламайди
Рақобат қўмитаси маиший чиқинди ташиш хизматлари бўйича истеъмолчилардан келиб тушаётган шикоятлар асосида кенг миқёсли ўрганишлар ва таҳлил ишлари олиб бормоқда.
Ушбу ўрганишлар давомида Наманган вилоятининг 10 та ҳудудида жойлашган МФЙларда яшовчи 1,1 миллиондан ортиқ истеъмолчиларга 18 миллиард сўмдан ортиқ кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ҳисобланганлиги маълум бўлди.
Вилоятда фаолият юритаётган «Наманган Мусаффо Иқлим» МЧЖ ва «Тоза Ҳудуд» ДУКларининг маиший чиқинди ташиш хизматлари бўйича қонунбузарликлар рўй бергани аниқланган.
Рақобат қўмитаси ва Махсус комиссия томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилиб, ортиқча ҳисобланган маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича кўрсатмалар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг