«Истанбул Башакшеҳир» ўз майдонида мағлуб бўлди
Кеча, 15 февраль куни Туркия Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидаги учрашувда «Истанбул Башакшеҳир» клуби ўз майдонида «Бешиктош» жамоасини қабул қилди.
Ҳисоб 36-дақиқада мезбонлар футболчиси Дави Зелке томонидан очилди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, «Бешиктош»нинг кореялик ҳужумчиси Хён Гю Оҳ ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида Оркун Кўкчю меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Асосий вақт якунланишига 2 дақиқа қолганида Бертуғ Йилдирим ҳисобни тенглаштирди.
Кўпчилик учрашув дуранг билан тугайди, деб ўйлаётган бир пайтда меҳмонлар ҳакам томонидан қўшиб берилган 6-дақиқада ғалаба голини киритди. Ушбу голга «Бешиктош»нинг 19 ёшли футболчиси Мустафо Ҳакимўғлу муаллифлик қилди.
Шу тариқа ўйин 2:3 ҳисобида «Истанбул Башакшеҳир»нинг мағлубияти билан якунланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев учрашувни асосий таркибда бошлади. Шомуродов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва унинг ўйини «Sofascore» портали томонидан 5,9 баллга баҳоланди.
Аббосбек Файзуллаев эса 66-дақиқада Юсуф Сарига алмаштирилди. Унинг ҳаракатлари «Sofascore» томонидан 6,8 баллга муносиб кўрилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг