Исроилнинг Байрутга зарбаси ҳақида ҳозиргача нималар маълум?
Исроил Байрутга амалга оширилган ҳужум ўтган ҳафтанинг шанба куни Голан тепаликларига қилинган ҳужум учун жавоб зарбаси эканлигини ва унда «Ҳизбуллоҳ» қўмондони Муҳсин Шукр нишонга олинганини маълум қилди.
«Ҳизбуллоҳ» манбалари Шукр ҳужумдан омон қолганини айтган. Ливан соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ҳужум оқибатида бир аёл ва икки бола ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.
Аҳоли зич жойлашган маҳалладаги нишонга олинган биноларнинг ярми қулаб тушди ва яқин атрофдаги шифохонага ҳам зарар етган. Вайроналар остида бедарак йўқолганларни қидириш давом этмоқда.

Исроил Байрутга октябрдан бери бир неча бора ҳужум қилди. Сўнгги ҳужумлар эса 2006 йилда Исроил «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги 34 кунлик уруш пайтида содир бўлган.
«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг ҳар қандай ҳужумига жавоб беришга ваъда берган бўлсада, жавоб зарбаси дарҳол бўлмаслиги мумкин.
Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пьер сешанба кунги ҳужум ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, Америка Қўшма Штатлари гуруҳ ва Исроил ўртасида кенг кўламли уруш бўлиши муқаррарлигига ишонмаслигини айтди.
АҚШ президенти Жо Байден дипломатик ечим билан бунинг олдини олишга умид борлигини қўшимча қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг