Исроилда мухолифат етакчилари Нетаняхунинг истеъфосини талаб қилишмоқда

16:04 17 Март 2025 Дунё
196 0

Нетаняхунинг Исроил ички хавфсизлик хизмати раҳбари Шин Бетни ишдан бўшатиш ҳақидаги таклифи мамлакатдаги сиёсий ҳолатни издан чиқариши мумкин, деб хабар бермоқда «Al Jazeera» нашри.

Унга кўра, Исроил бош вазирининг мазкур баёнотидан сўнг мухолифат етакчиси Яир Лапид Нетаняхунинг ўзини истеъфога чиқариш кераклигини таъкидлаган.

«Агар ички хавфсизлик хизмати раҳбари ишончни йўқотгани учун истеъфога чиқариладиган бўлса, биринчи бўлиб Нетаняхуни ишдан бўшатиш керак. Исроил ҳукумати аллақачон унгга бўлган ишончини йўқотди», — дейди Яир Лапид

Шунингдек, яна бир мухолифат сиёсатчиси Яир Голан Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху кўп йиллар давомидаги раҳбарлиги даврида мамлакатни аллақачон диктатурага айлантириб олганликда айблаган.

«Нетаняху ўзини хоҳлаган нарсани қила оладиган олий ҳукмдор деб ҳисоблайди. У коррупционер. Ҳукумат эса унинг буйруқларига сўзсиз бўйсуниб, у хоҳлаган ишини қилишига шароит яратиб беряпти», — дейди сиёсатчи.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?