Исроил Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаводан зарба берди
Исроил ҳаво кучлари Яманда ҳусийлар билан боғлиқ бир қатор объектларни нишонга олди. Армия маълумотига кўра, Сана шаҳридаги президент саройи ҳудудида жойлашган ҳарбий иншоот, шунингдек, гуруҳни таъминлаш учун ишлатилган электр станциялари ва ёқилғи омборларига зарба берилган.
Расмий Тель-Авив бу ҳужумни ҳусийларнинг сўнгги ракета отишларига жавоб сифатида изоҳлади. Улар 22 август куни биринчи марта кассета ўқ-дориларидан фойдалангани, аммо Исроил ҳаво мудофааси ракеталарни йўқ қилгани қайд этилди.
Ҳусийлар назоратидаги «Ал-Масира» телеканали ҳам электр станцияси ва ёқилғи омборига урилган зарбаларни тасдиқлади. Шу билан бирга, Al Jazeeraнинг хабарига кўра, ҳужумлар оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 86 нафар инсон яраланган. Бироқ бу рақамлар мустақил манбалар томонидан ҳали тасдиқланмаган.
Маълумки, 2023 йил кузида Ғазо секторида уруш бошлангач, ҳусийлар мунтазам равишда Исроилга дрон ва ракеталар йўллаб, ҲАМАСни қўллаб-қувватлашларини маълум қилиб келмоқда. Исроил эса бунга жавоб тариқасида Ямандаги гуруҳнинг ҳарбий инфратузилмаси билан боғлиқ объектларига зарба бермоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг