Исроил кучлари мактабга ҳаво зарбасини йўллади

22:54 25 Май 2024 Дунё
607 0

Халқаро суднинг Исроилга нисбатан Ғазодаги ҳужумни чеклаш бўйича чекловларига қарамай ҳалокатлар кенгайиб бормоқда. Маълумотларга кўра, ҲАМАСнинг қуролли қаноти ҳисобланмиш Ал-Қассам бригадалари Жабалия қочқинлар лагерида Исроилнинг иккита танкига зарба берган. Яҳудий аскарлари аввалроқ шаҳарнинг Қувайт касалхонаси томон ҳаракатланиб, тураржой биноларига ҳужум қилган. Ундан сўнг Жабалия яқинидаги юзлаб қочқинлар яшайдиган бошланғич мактабга ҳаво ҳужуми йўллаган.

Ёқилғи етишмаслиги сабабли тез ёрдам машиналари мактабга етиб бориш учун кўп қийинчиликларга дуч келган. Ҳаво зарбаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлган ва 17 киши яраланган бўлиб, уларнинг орасида болалар ҳам бор.

— Болалар мактаб ҳовлисида ўйнаб юрган эди, бирдан бизни бомбардимон қилишди, — дейди ҳужумда қизи яраланган аёл.

Ал-Ақсо касалхонаси бутун Ғазода тўлиқ ишлаётган ягона шифохоналардан биридир. Касалхона бир неча кун олдин 57 минг литр ёқилғи олган, аммо қолгани ҳам бир неча кунга етади, холос. Рафаҳдаги Қувайт шифохонаси ҳам ёқилғига эҳтиёж сезмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?