Исроил кучлари Ғазо бўйлаб ҳаво ҳужумлари уюштирди, қурбонлар бор

13:38 04 Июнь 2025 Дунё
153 0

Исроил томонидан Ғазо бўйлаб амалга оширилган кучли ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 26 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Al Jazeera» нашри.

Унда айтилишича, Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган 26 нафар фаластинликларнинг аксарияти Ғазо шаҳри, Хон-Юнис ҳамда Жабалия шаҳрида қайд этилган. Ўнлаб инсонлар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохоналарга ётқизилган.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳамда ҳудудга инсонпарварлик ёрдамларини зудлик билан киритишни талаб қилувчи резолюцияни овозга қўймоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Исроил кучлари очликдан азоб чекаётган фаластинликларни Ғазо гуманитар жамғармаси томонидан бошқариладиган ёрдам марказларига жалб қилиб, ушбу марказларга борган фаластинликларни ўққа тутган. Оқибатида сўнгги 8 кун ичида 102 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Яна кўплаб инсонлар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага жойлаштирилган.

Ғазо расмийлари Исроил ҳукуматининг бу ҳаракатини даҳшатли ва қасддан такрорланган жиноят эканини таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер