Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг яна бир етакчисини йўқ қилганини маълум қилди

Фото: Reuters
Исроил мудофаа кучлари “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг Байрутдаги штаб-квартираси қўмондонларидан бири йўқ қилинганини маълум қилди.
Манбага кўра, “Ҳизбуллоҳ” штаб-квартираси қўмондони Суҳайл Ҳусайн Ҳусайний ҳаво кучлари томонидан берилган аниқ зарбада ҳалок бўлган. У Эрондан логистика ва қурол-яроғ етказиб бериш ҳамда ҳаракат бўлинмалари ўртасида қурол тақсимоти учун масъул бўлган.
Аввалроқ, Исроил Байрутдаги “Ҳизбуллоҳ” разведка бошқармасига тегишли нишонларга зарба берган эди. Шунингдек, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жануби ва Бекаа минтақасидаги “Ҳизбуллоҳ” манзилларига, жумладан, қурол сақлаш жойлари, инфратузилма объектлари ва учириш иншоотига ҳужум қилганди.
Бундан олдин Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидаги Дайр ал-Бала шаҳридаги мактаб ва масжидга ҳаводан зарба берганди. Маълумотларига кўра, бу биноларда Фаластиннинг “ҲАМАС” ҳаракатининг қўмондонлик марказлари жойлашган.
Бунгача Исроил ҳужумлари орқали Ҳасан Насруллоҳнинг меросхўри сифатида кўрилган Ҳошим Сафий ад-Дин ҳам йўқ қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳозир бу маълумот ўз тасдиғини топгани йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг